Тошкентдаги мактаб интернатда “бомба” борлиги ҳақида ёлғон хабар беришди
5 февраль куни соат 18:18ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Авиасозлар 3-даҳа 3-ётоқхонада яшовчи, 1984 йилда туғилган Л.К. маст ҳолда шу даҳа 1-уйда жойлашган 103-сонли Ақли заифлар мактаб интернатида ўқиётган ўғли И.В.ни уйига олиб кетгани интернатга келганида интернат раҳбарияти уни маст ҳолда бўлганлиги учун олиб кетишига рухсат бермаган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Шундан сўнг Л.К. Тошкент шаҳар ИИББ “102” хизматига қўнғироқ қилиб, юқоридаги мактаб интернати ҳудудида “бомба” бор, деб ёлғон хабар берган.
Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига туман ИИБ ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи бошқа идора ходимлари етиб келиб мактаб интернат ҳудудини текширилганларида ҳеч қандай портловчи моддалар ва шубҳали буюмлар топилмаган.
Кўрилган чоралар натижасида ёлғон хабар берган Л.К. ушланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:00
Тошкентда ўзгаларнинг автомобилларини олиб қочган шахслар ушланди
18:35 / 13.10.2024
ИИВ Тошкентда квадроберлар пайдо бўлаётганидан огоҳлантирди
17:25 / 13.10.2024
Пора билан қочган терговчи ва ҳавоси бузилган Тошкент — ҳафта дайжести
18:37 / 12.10.2024