Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Мэй билан КХДР ҳақида гаплашди
Фото: Reuters/Thierry Charlier
АҚШ президенти Дональд Трамп Британия бош вазири Тереза Мэй билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Оқ уй хабарида айтилади.
«Бош вазир Мэй президент Трампга яқинда Хитойга амалга оширган ташрифи ҳақида айтиб берди. Етакчилар барча манфаатдор давлатлар Шимолий Кореяга босимни кучайтириши лозимлигига қўшилишди. Бу ушбу мамлакат ядро қуролидан холи бўлмагунча давом этиши керак», - дейилади хабарда.
Шунингдек, Трамп ва Мэй ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро алоқаларини йўлга қўйишда ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотни алмашиш бўйича келишувни муҳокама этган.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026