Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир ишланган клип махсус Бадиий кенгаш назоратидан ўтадиган бўлди
Ўзбекконцерт давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб клиплар бўйича Бадиий кенгаш фаолияти ишга тушди. Бу ҳақда муассаса директори Одилжон Абдуқаҳҳоров KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Шунга мувофиқ 2018 йил 1 февраль санасидан бошлаб қўшиқлар ва унга ишланган видеоклиплар “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги клиплар назорати бўйича Бадиий кенгашга тақдим этилади. Агар клиплар тақдим этилмай, омма эътиборига ҳавола этилса, хонандага нисбатан қонунчиликда кўрсатилган тартибда жазо жорий этилади.
Бундан мақсад, ўзбек менталитетига мос бўлмаган, маънавий саёз клиплар чиқишининг олдини олишдир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, нафақат телеканаллар орқали, балки интернет тармоғида узатиладиган клиплар ҳам ушбу Бадиий кенгашга тақдим этилиши шарт этиб белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид
18:06 / 09.05.2025
«Ҳақиқат сўрайман» – клип сёмкасида актрисани «Гелик» босиб кетгани юзасидан суд бошланди
10:54 / 12.03.2025
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» раҳбарлигига қайтди
17:21 / 11.03.2025
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди
20:46 / 19.07.2024