Фарғона вилоятида 3та туман ҳокими ўзгарди
Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев қатнашди. У Риштон туманида сўнгги йилларда кўплаб соҳаларда ижобий ишлар қилинаётганини санаб ўтиб, бир қатор соҳаларда кўплаб ютуқларга эришилганини таъкидлаш билан бирга йўл қўйилган қатор камчиликлар ҳақида ўз сўзида алоҳида тўхталди, деб ёзади «Риштон ҳақиқати» газетаси.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ғайратали Турғунович Мамадалиев ўз аризасига кўра Риштон тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Шу кунгача Сўх тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Таваккалжон Эсоналиевич Раҳимов Риштон туман ҳокими этиб тайинланди.
Таваккалжон Раҳимов Эсоналиевич 1963 йилда Фарғона вилояти, Риштон туманидаги Дутир қишлоғида туғилган. Маълумоти — олий, 1986 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтининг муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Таваккалжон Раҳимов ўз меҳнат фаолиятини 1988 йили Риштон Агросаноат комбинати ишчилигидан бошлаган. 1993–2012 йилларда ички ишлар органларида турли лавозимларда, жумладан, Риштон туман ИИБ бошлиғи вазифасида ҳам ишлаган. 2012 йилдан буён Сўх тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.
Ўз навбатида Сўх туманига шу вақтгача Фарғона вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармасига раҳбарлик қилиб келаётган Фаррух Ўсаров янги ҳоким этиб тайинланган.
Шунингдек, Бувайда тумани ҳокими ўзгарган. Ушбу туман ҳокими Алибек Турсунов вилоят ҳокими ўринбосарлигига ўтган, унинг ўрнига Бағдод тумани ҳокими ўринбосари Беҳзод Ибрагимов туманга ҳоким бўлган.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти

13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти

17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?

12:15 / 28.04.2025