Жаҳон | 22:19 / 08.02.2018
13906
2 дақиқада ўқилади

Олимпиада бошланиши арафасида Жанубий Кореяда Шимолга қарши намойишлар ўтмоқда

Фото: Дмитрий СИМОНОВ, "СЭ"

Жанубий Кореяда Олимпиада очилишига бир кун қолганда Шимолий Корея делегациясининг келишига қарши намойишлар уюштирилди. Акция давомида жанубий кореялик фаоллар Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин суратлари, қардош давлат байроқлари ва Жануб ҳамда Шимолнинг биргаликдаги делегацияси Олимпиада очилиши вақтида кўтариб ўтадиган байроқлар ёқилмоқда. 
   
Маълум қилинишича, намойишлар ўтаётган ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жалб қилинган.

Таъкидланишича, АҚШни қўллаб-қувватловчи жанубий кореяликларнинг норозилик намойиши Каннин шаҳридаги Олимпия боғи ёнида ўтмоқда.

7 февралда Жанубий Кореяга расмий ташриф билан келган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Корея яриморолидаги можаронинг икки томонини Олимпиада ва Паралимпиада ўтказилиши вақтида “Олимпия ярашуви”га амал қилишга чақирганди.

XXIII қишки Олимпиада 9-25 февраль кунлари Пёнгчангда бўлиб ўтади. Мусобақаларда 92 та давлатдан спортчилар иштирок этади, улар 15 та спорт тури бўйича 102 та медаллар шодаси учун кураш олиб борадилар.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид