Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter ўз тарихида илк бор даромад олди
Twitter компанияси ўзининг 12 йиллик тарихида илк бор чораклик даромад олганини маълум қилди. Бу ҳақда Recode хабар бермоқда.
2017 йилнинг 4-чорагида компания тушуми 732 млн долларни, даромади 91 млн долларни ташкил қилган. Шу билан бирга ижтимоий тармоқнинг ойлик аудиторияси ўзгармаган – Twitter’дан ҳали ҳам ойига 330 млн киши фойдаланмоқда.
Компанияда тушунтирилишича, фойдаланувчилар сони ортишининг секинлашиши ижтимоий тармоқнинг спам ва сохта қайд қилиш ёзувларига нисбатан сиёсати қатъийлаштирилгани билан боғланган.
Компаниянинг рекламадан олган тушуми 4-чоракда 644 млн долларни ташкил қилган. Бунда видео ижтимоий тармоқнинг энг оммавий реклама формати бўлиб қолмоқда.
Хизматнинг кунлик фойдаланувчилар базаси 12 фоизга ошган, бироқ компания бу борада аниқ рақамларни келтирмаган.
Мавзуга оид
19:15 / 14.12.2025
Twitter номи қафасдан чиқяпти
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
23:47 / 14.08.2024