Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо вазири Қирғизистонга боради
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳининг Қирғизистон Республикасига расмий ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ташриф икки кун давом этиб, унинг асосий мақсади икки тарафлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш этиб белгиланган.
Маълумот учун: 2017 йил икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 86 миллион АҚШ долларига ошиб 253,9 миллион АҚШ долларни ташкил этди. Қирғизистон Республикасига қилинаётган экспортнинг асосий улуши - табиий газ, текстиль ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларига тўғри келмоқда.
Ташриф давомида ҳукуматлараро музокаралар билан бир қаторда, икки томоннинг хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар, корхоналарга ташрифлар, шунингдек кооперация ва савдо шартномаларини амалга оширишни жадаллаштиришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Ўш вилояти чегара зонасида трансчегаравий савдо-сотиқни ривожлантириш имкониятини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилади.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026