Жамият | 18:15 / 09.02.2018
52687
2 дақиқада ўқилади

3 болани ўлдирган «маньяк» қамоққа олинди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ёш болаларни қасддан ўлдирган “маньяк”, яъни, қотил ҳақида хабарлар тарқалди. KUN.UZ ушбу иш айни дамда қандай босқичда эканига ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилди. 

Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимованинг айтишича, ҳақиқатдан ҳам Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан уч нафар вояга етмаган фуқароларнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Терговда аниқланишича, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Хонобод” МФЙда яшаган Зоҳид Отабоев 2003 (Ш.М.), 2005 (Ё.У.) ва 2014 (О.С.) йилда туғилган вояга етмаганларни қасддан ўлдириб, уларнинг мурдасини ўз ҳовлисига кўмиб қўйган. З.Отабоев айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, қамоққа олинган. Ҳозирда зарур тезкор тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», - дея айтиб ўтди Г.Раҳимова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳудудида турли йилларда бедарак йўқолган 3 бола ўғирлаб кетилиб, бир шахс томонидан бўғиб ўлдирилгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид