11:49 / 09.02.2018
13639

Хоразм вилоятида 5 та янги кичик саноат зонаси ташкил этилди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси президенти 6 февраль куни «Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. 

Ҳужжат билан 5 та янги кичик саноат зонаси (КСЗ) ташкил қилинди: Урганч шаҳрида иккита, шунингдек, Урганч, Хазорасп ва Шовот туманларида.

Хоразм вилояти КСЗда жойлашган давлат кўчмас мулклари тадбиркорлик субъектларига 5 йил давомида ноль даражалик ставкада ижарага берилади. Келажакда ушбу мулк қуйидаги ҳолларда ижарачиларнинг мулкига айланади: бизнес режа кўрсаткичлари бажарилганда; иш жойларини яратиш ва сақлаш; барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш.

Хоразм вилоятининг «Хазорасп» эркин иқтисодий зонасида ва Хоразм вилояти КСЗда инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 50 миллион долларлик кредит линиясини очиш вазифаси юкланди. Ушбу маблағлар импорт ускуналар ва уларга бутловчи қисмларни сотиб олиш учун сарфланади. 

Top