Жаҳон | 02:22 / 09.02.2018
18268
2 дақиқада ўқилади

Судан Нил дарёси ўзанини ўзгартирмоқчи

Фото: ХАРТУМ

Судан президенти Умар ал-Башир Порт-Судан шаҳрининг сув билан таъминланиши лойиҳаси амалга оширилиши бошланганини маълум қилди. 

Лойиҳага мувофиқ, Нил дарёси ўзани ўзгартирилади. Бу дарё сувларини порт шаҳрига йўналтириш имконини беради. 

“Нил ўзани ал-Убайдиядан Порт-Судан томон йўналтирилади. Бу борада қарор қабул қилинган. Лойиҳа билан боғлиқ масалалар ҳал қилинмоқда”, деб айтган президент. 

Унинг айтишича, Хартум лойиҳага зарурий молиявий кўмакни кўрсатишга тайёр.

Ал-Башир Порт-Суданнинг муҳимлиги ҳақида гапира туриб, бу порт нафақат Суданга, балки Эфиопия, Жанубий Судан, Чад ва бутун Марказий Африка учун муҳимлигини қайд қилган. Унинг айтишича, ушбу давлатлар ўз маҳсулотларини айнан Порт-Судан орқали импорт-экспорт қиладилар.

“Биз Порт-Суданни Қизил денгиздаги энг муҳим портга айлантириб, уни Африканинг Шанха  йи қилмоқчимиз”, деб айтган Судан президенти.

Порт-Суданда ичимлик суви етишмовчилиги кузатилмоқда. Шаҳарнинг сув билан таъминланиши лойиҳаси Нил узоқда жойлашгани сабабли узоқ вақт кўрилган.

Нил сувига Миср ва Судан даъвогарлик қилади. Миср Суданни Нил дарёсида тўғон қурган Эфиопияга ёрдам беришда айбламоқда.

Мавзуга оид