Ўзбекистон | 10:06 / 10.02.2018
7605
1 дақиқада ўқилади

Корея Республикаси бош вазири ўринбосари Тошкентга келади

Фото: Reuters

Жанубий Корея бош вазири ўринбосари ва молия вазири Ким Донг Йон келаётган ҳафта сешанба куни Тошкентга ташриф буюради ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар берди.

Ташриф доирасида Жанубий Корея ва Ўзбекистон Молия вазири билан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича учрашув ўтказилади. 

Қайд этилишича, бу президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил ноябрь ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган келишувларни рўёбга чиқаришда янги босқичга айланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид