Жаҳон | 13:37 / 11.02.2018
42092
1 дақиқада ўқилади

Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади

Фото: Facebook/Gevora Hotel

Дубайда 12 февралда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади. Бу ҳақда БААнинг Khaleej Times нашри маълум қилди. 

Бунгача бу борада рекорд Дубайдаги JW Marriott Marquis меҳмонхона мажмуасига тегишли эди. Унинг иккита 72 қаватли минорасининг баландлиги 355 метрни ташкил қилади.

Янги рекордчи меҳмонхона Gevora деб номланиб, Sheikh Zayed Road марказий кўчасида, халқаро савдо маркази яқинида жойлашган. Меҳмонхона 75 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 356 метрни ташкил қилади. Меҳмонхонада 528 та хона бор. Унда сув ҳавзасига эга соғломлаштириш маркази, 4 та ресторан ва шаҳарга манзара очилувчи бар мавжуд. 

Фото: Facebook/Gevora Hotel
Фото: Facebook/Gevora Hotel

 

Фото: Facebook/Gevora Hotel
Фото: Facebook/Gevora Hotel

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид