Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда
Фото: Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги
Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов билан учрашди. Шоисломов Тожикистондаги фаолиятини якунламоқда, деб маълум қилди Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти.
Маълум қилинишича, учрашув давомида томонлар ўзбек-тожик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини ва ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилишган.
Аслов Шоисломовга узоқ йиллик профессионал фаолияти ва Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.
Душанбедаги элчи лавозимига ким тайинлангани ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026