Жаҳон | 18:56 / 12.02.2018
7342
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg янги «Робин Гуд индексини» тузди

Фото: Depositphotos

Bloomberg агентлиги янги «Робин Гуд индексини» тузиб чиқди.

Ушбу индексда экспертлар турли давлатлар ҳукуматлари, агарда барча бюджет харажатлари учун унинг энг бой одами пул тўлаганида қанча ишлаши мумкин эканини ҳисоб-китоб қилиб чиқишди.

«Робин Гуд индекси»дан 49 давлат жой олди.

Маълум бўлишича, ўз ҳукуматига энг узоқ вақт давомида Кипрнинг энг бой одами Жон Фредриксен ҳомийлик қилиши мумкин экан. Давлат унинг бойлиги туфайли 441 кун тўхтовсиз ишлаши эҳтимолга яқин. Экспертларнинг аниқлик киритишича, бундай натижа Кипр аҳолисининг сони нисбатан кам экани ва ушбу давлатдаги ижтимоий харажатлар юқори эмаслиги билан боғлиқ.

Ўз навбатида, Хитой, Япония ва Польшадан бўлган миллиардерлар ўз ҳукуматларини фақат тўрт кун молиялаштира олар экан.

Мавзуга оид