Жаҳон | 18:15 / 12.02.2018
7077
1 дақиқада ўқилади
Франция компаниялари 3,5 млн ишсиз орасидан керакли ходимларни топа олмаяпти
Франция компаниялари мамлакатда ишсизлик даражаси юқори эканига қарамай, керакли ходимларни топа олмаяпти. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
«Тахминан 3,5 млн киши ишсиз саналади. Ўтган йили вакансия ҳақидаги таклифларнинг 200-330 мингтасига ҳеч ким қизиқиш билдирмади», - дейилади Франциянинг ишга жойлаштириш бўйича миллий агентлиги материалларида.
Компаниялар бундай статистикага асосий сабаб нима бўлганини маълум қилишмоқда – лавозимга мос тушадиган номзодлар йўқлиги.
Маълум бўлишича, Франция ҳукумати бу муаммони ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Франция президенти Эммануэль Макрон таълим ва профессионал тайёргарлик соҳасига 15 млрд евро маблағ йўналтиришни ваъда берди.
Мавзуга оид
13:52
Франция Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш жараёнини йўлга қўяди
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024