13:50 / 12.02.2018
31798
Реклама

Хавфсиз ва замонавий горелкаларни қаердан харид қилиш мумкин? 

Фото: SPART EKO

Тошкентда жойлашган SPART EKO компанияси хонадонлар учун автоматлаштирилган замонавий горелкаларни тақдим этади. Эндиликда сиз сўнгги технологиялар ёрдамида ишлайдиган махсус қурилмаларни харид қилиб, хавфсиз иситиш тизимини таъминлаш имконига эгасиз. Шунингдек, горелкалар тугмалар орқали бошқарилади. Уларни ёқиш учун  гугурт билан чақиб, ёндиришга ҳожат қолмайди.

Горелкалар маиший ҳаётда нимага керак? 

*Биринчи навбатда ҳаво-газ қоришмасини аниқ аралаштириш учун учун зарур 

*Замонавий горелкаларда янги технология ва ишланмалар мавжуд бўлиб, улар табиий газ ёнишини максимум даражада оширишга ёрдам беради 

*Бу қурилмаларни ўрнатиш ва жойидан кўчириш жуда осон. Ортиқча оворагарчиликларга эса ҳожат қолмайди 

*Узоқ муддатгача чидамлилик ҳамда ишончли сифат 

*Горелкалар санитар-гигиена қоидаларига жавоб беради

*Шунингдек, улар ортиқча шовқин-суронсиз ишлайди

Фото: SPART EKO

SPART EKO компанияси ўз фаолиятини 2005 йилда бошлаган бўлиб, мижозларга хориждан келтирилган ва корхонада терилган энг сифатли горелкалар, сув иситиш қозонларини таклиф қилади. Компаниянинг яна бир ажралиб турувчи жиҳати, бу ерда сиз нафақат қурилмаларнинг ўзини, балки уларга зарур бўлувчи қўшимча сифатли эҳтиёт қисмларни ҳам топишингиз мумкин. 

Ҳозирда биз хонадонлардаги иситиш тизимлари фаолиятини кузатадиган бўлсак, хусусий турар-жойларнинг 50 фоиздан ортиқ қисмида ҳали ҳам автоматлаштирилган тизимлар йўқ. Шунингдек, аввалдан хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги учун аҳолининг газдан нотўғри фойдаланиши оқибатида кўплаб уйлар ёнғин остида қолмоқда. 

Фото: SPART EKO

Энди эса ўзинингиз ва оила аъзоларингиз хавфсизлиги, саломатлиги ҳақида қайғурадиган вақт келди. SPART EKO компанияси хонадонингиз учун энг муносиб маҳсулотларни ҳадя этади. Компаниянинг тажрибали мутахассислари томонидан йиғиладиган қурилмалар сизга узоқ йиллар давомида самарали хизмат қилади. 

Энг муҳими, улар - чидамли, ҳамёнбоп ва автоматлаштирилгандир.

Эслатма: Уйда газ ўчиб қолганидан 1 дақиқа ўтгач, горелканинг ёнғин хавфсизлиги клапани автоматик тарзда ёпилади. Шу билан бирга, газ қайтиб келганида, атрофга газ иси чиқмайди. Хонадон эгаси 40-50 фоизгача газни тежаб қолиши мумкин. 

Фото: SPART EKO

Бундан ташқари, компаниянинг махсус хизмат маркази бўлиб, ходимлар ҳар бир маҳсулот харидида сиз учун яқиндан кўмак ва маслаҳатларни беришга ҳамиша тайёр. Агарда қандайдир қийинчиликлар ёки техник ёрдам зарур бўлса, хизмат марказига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин. 

Яна бир муҳим нарса: Кўпчилик хонадондаги эски сув иситиш қозонларини бутунлай янгилаш кераклигини ўйлаб, ҳавотир олишади. Бироқ бунга ҳожат йўқ. Узоқ йиллар давомида ишлатиб келаётган сув иситиш қозони (котёл)ни олиб ташлаб, янги импорт қурилмаларни ўрнатиш шарт эмас. Шунчаки унинг юза қисмини янги автоматлаштирилган горелкага алмаштириш кифоя. Агар ҳарорат тўғри белгиланса, сув маълум бир даражага етганда ўчади, совигандан кейин эса яна ёнади. 

SPART EKO қурилмалари орқали хонадонингиз учун қулайлик ва шинамлик муҳитини яратинг. 

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, 16 уй
Мўлжал: Олмазор БТИ
Мурожаат учун телефон: +99897 4400262
                                           +99895 1446941

Cайт: www.spart-eko.gl.uz
Instagram: www.instagram.com/sparteko0262/
Facebook: www.facebook.com/SpartEko.Goodwell
YouTube: SPART EKO

Реклама ҳуқуқи асосида

Top