Тошкентда иситиш мавсумини якунлаш ҳақидаги қарор «тез орада» қабул қилинади
Тошкент шаҳрида 8—14 март кунлари ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 11,6 даражани ташкил қилди. Шу муносабат билан, яқин кунларда ҳокимлик иситиш мавсумини якунлаш бўйича қарор қабул қилади, деб хабар берди Veolia Energy Tashkent.

Фото: Veolia Energy Tashkent
Яқин вақт ичида Тошкент ҳокимлиги 2024-2025 йилги иситиш мавсумини якунлаш бўйича қарор қабул қилади, деб хабар берди Veolia Energy Tashkent.
Ўзбекистон Гидрометерология хизмати маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 8 мартдан 14 мартгача бўлган даврда Тошкентда ўртача суткалик ҳарорат +11,6 (8 мартда минимал +9, 14 мартда максимал +13,1) даража бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги «Кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти хизмати кўрсатиш тартиблари тўғрисида»ги 194-сон қарорига кўра, ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш мобайнида +8 даражада сақланиб турса, иситиш мавсуми якунланади. Ушбу қарорга асосланиб, Тошкент шаҳри ҳокимлиги тез орада 2024–2025 йиллар учун иситиш мавсумини ёпиш ҳақида қарор қабул қилади.
Билдирилишича, иситиш мавсуми якунлангач, кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш ишларининг муҳим босқичи бошланади. Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК компанияси йилнинг совуқ мавсумида иссиқлик таъминоти янада барқарор ва сифатли бўлиши учун иссиқлик тармоқлари, маҳаллий қозонхоналар ва насос станцияларида жорий ҳамда капитал таъмирлаш ишларини олиб боради.
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарувчи компаниялар ва УЖМШ мавжуд биноларда муҳандислик коммуникацияларни кейинги иситиш мавсумига ҳозирлашни бошлашлари, жумладан, уйлардаги иситиш тизимларини ювиш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажаришлари керак.
"Квартиралар эгалари хонадондаги батареялар яхши ҳолатда бўлишига эътибор қаратишлари керак, чунки кейинги иситиш мавсумидаги қулайлик шунга боғлиқ бўлади. Биз хонадонингиз йилнинг совуқ даврида иссиқ ва шинам бўлиши учун иситиш радиаторларини ювдиришни тавсия қиламиз", дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Мавзуга оид

11:16
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

19:00 / 22.05.2025
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

18:50 / 22.05.2025