Ўзбекистон | 15:40 / 12.02.2018
28703
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги маълумотли кадрлар сони айтилди

Фото: Getty Images

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида ташкил этилган Ўзбекистон-Корея Республикаси бизнес мулоқоти давомида Ўзбекистондаги маълумотли кадрлар сони маълум қилинди.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда айни дамда 18,5 миллион нафар маълумотли (ўрта ва олий) кадр бор. Бизнес мулоқот давомидаги тақдимотда бу маълумотлар келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бизнес мулоқот давомида Жанубий Корея билан ўзаро товар айланмаси ҳажми 3 млрд долларгача етказилиши маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид