Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Европага 1,3 млрд долларлик ҳарбий техникани юбормоқчи
АҚШ Европага 2019 йилда умумий қиймати 1,3 млрд доллар бўлган ҳарбий техникани Европада босиб туриш ташаббуси доирасида юборишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлар бюджет режалаштирилиши бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дэвис Уэлш хабар берди.
Маъмурият томонидан 2019-молиявий йил учун бюджет режаси Европага “қиймати 455 млн доллар бўлган 40 та Abrams танки, 250 млн долларлик 62 та MSE ракетаси, 230 млн долларлик 66 та AMPV кўп нишонли зирҳли техника, 61 та Bradley пиёда зирҳли машинаси, шунингдек, 171 млн долларлик HIMARS ракеталари” етказиб берилишини назарда тутади", - дея айтиб ўтди Уэлш брифингда.
У ушбу техникалар айнан қаерга юборилишига аниқлик киритмади. Шунингдек Уэлшнинг таъкидлашича, булар тахминий рақамлар.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
22:58 / 15.07.2026