Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурия мухолифати ва Ироқ хавфсизлик кучларига 1,4 млрд доллар ажратади
АҚШнинг 2019 молиявий йил учун федерал бюджети лойиҳасида Суриядаги мухолифат ва Ироқдаги миллий хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш учун 1,4 млрд доллар ажратилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Пентагон вакили матбуот анжуманда маълум қилган.
“Саботли қатъиятлик” операцияси ўтказилиши Ироқ миллий хавфсизлик кучлари ва Сурия мухолифатини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашга 1,4 млрд доллар ажратилишини кўзда тутади”, деб айтилган брифингда.
12 февралда АҚШ маъмурияти 2018 йил октябрда бошланадиган янги 2019 молия йили учун бюджет лойиҳасини тақдим қилганди. Бюджет лойиҳалари одатга кўра конгресс томондан кўриб чиқилгач ўзгаришларга учрайди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026