Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: «Бавария» стадионида ўйинларни энди кароватдан томоша қилиш мумкин бўлади
«Бавария» стадионида яқин вақтлар ичида футбол ўйинларини кароватда ётиб томоша қилиш имконияти яратилади.
Мюнхенликлар клуби Marriott компанияси билан келишув тузган, унга кўра 2019/20 йилги мавсумда «Альянц Арене» ўйингоҳида кароват ва мини-барга эга бўлган лакшери-номерлар қурилади. Компания расмий сайти хабарига кўра, вип-номер ички чемпионатдаги ўйинлар вақтида ҳам, халқаро турнирлардаги ўйинларда ҳам очиқ бўлади.

AS хабарига кўра, «Бавария» уй аренасида шундай номерларга эга бўладиган илк жамоа бўлади, стадионида бундай шароитларни муҳайё этиш режаси «Реал» раҳбариятида ҳам борлиги айтилган.
Маълумот учун, «Альянц Арена» ўйингоҳи 75 минг томошабин учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
07:03 / 07.05.2026
«ПСЖ» қаторасига иккинчи йил финалга чиқди
22:20 / 29.04.2026
ПСЖ ва «Бавария» футбол шаъни учун жанг қилиб, биргаликда ғолиб бўлишди
14:07 / 29.04.2026
Финалдан олдинги финал. «ПСЖ» ва «Бавария» тарихий ўйин ўтказди
23:03 / 19.04.2026