Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодиров Миср терма жамоаси энг юқори даражада кутиб олинишини айтди
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров ЖЧ-2018 ўтказилиши вақтида Миср терма жамоаси энг юқори даражада кутиб олиниши ҳақида ваъда берди. Унинг сўзларини ТАСС келтирган.
«Миср терма жамоасининг Грознийда тўхташ ҳақидаги қарори бизнинг республика обрўси учун катта аҳамиятга эга. Бу Чеченистон Республикасининг спортни ривожлантириш ва оммалаштириш соҳасидаги муваффақиятлари халқаро даражада тан олинганидан далолат. Бу ишларнинг бошида бизнинг биринчи президент, Россия Қаҳрамони Аҳмад Ҳожи Қодиров турган», - деди у.
Шунингдек Қодировнинг таъкидлашича, Миср терма жамоасини энг юқори даражада кутиб олиш керак, бу асрлар давомида сақланиб келган меҳмондўстлик анъаналарига хосдир.
«Бизда кенг кўламли халқаро тадбирларни ўтказиш бўйича катта тажриба бор. Ишончим комилки, муаммолар бўлмайди. Биз шундай қилишимиз керакки, меҳмонларда республикамиз ҳақида ёмон фикрлар пайдо бўлмасин», - дея айтиб ўтди Қодиров.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
10:43 / 19.03.2026