Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда Раҳмат Оқилов устидан суд бошланди
Стокҳольмдаги суд Ўзбекистоннинг 40 ёшли фуқароси Раҳмат Оқиловга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқа бошлади. У Швеция пойтахтида 2017 йилнинг апрелида террорчилик хуружини амалга оширишда айбланмоқда. Бу ҳақда Expressen.se хабар берди.
Ушбу иш бўйича илк мажлисларда Швеция Миллий хавфсизлик хизматидаги прокурор ўринбосари Ханс Ирман иштирок этади. Кейинчалик, 20 февралдан сўнг, Оқиловнинг ўзи сўроқ қилинади, шундан сўнг судда унинг ҳаракатларидан у ёки бу даражада жабр кўрган 150 дан ортиқ киши чиқиш қилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, суд эшитувлари 9 майга қадар давом этиши мумкин, ҳукм эса ёзнинг ўрталарида чиқарилади.
Оқилов 2017 йил 7 апрелда Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамларни босганча 550 метр юриб ўтган. Полиция маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 15 киши яраланган, 5 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раҳмат Оқилов одамлар устига юк машинасини ҳайдаб боришидан уч ой аввал Швециянинг СЭПО хавфсизлик полицияси назорати остида бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026