Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда автоматлаштирилган ҳаво таксиси пайдо бўлади
Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳарларидан бири Дубайда автоматлаштирилган ҳаво таксиси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, транспортнинг янги тури лойиҳаси минтақада бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳукумат саммити давомида тақдим этилди.
Агентлик хабарига кўра, Дубай Йўллар ва транспорт бўйича бошқармаси лойиҳа ташаббускори бўлган, у Германиянинг Volocopter компаниясини ғояни амалга ошириш учун таклиф этди.
«Ҳаво таксиси хавфсизлик ва ишончнинг юқори стандартларига жавоб беради. Парвоз автопилот ёрдамида бажарилади, у GPS-навигатор асосида махсус йўналишларни дастурлаш тизими ёрдамида ҳаракатга келади», - дея маълум қилишган бошқарма вакиллари. Уларнинг таъкидлашича, ҳаракат устидан назорат қўшимча тарзда оператор томонидан ҳам амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
08:40 / 31.03.2026