Ўзбекистон | 13:49 / 14.02.2018
22932
1 дақиқада ўқилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўзгарди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Зоҳид Дусанов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПҚ-3525-сонли қарорига кўра, мазкур агентликка раҳбар этиб Азиз Абдуллаев тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига Нозим Бердиев, ўринбосар этиб Алишер Темиров тайинланди.
 
Азиз Абдуллаев шу вақтгача “Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази” ДУК директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Мавзуга оид