02:01 / 14.02.2018
13531

Собиқ диктатор Муссолини 93 йил ўтиб фахрий фуқаро унвонидан маҳрум этилди

Фото: РИА "Новости"

Италиянинг Мантуя шаҳри раҳбарияти 93 йил ўтиб собиқ диктатор Бенито Муссолинини шаҳарнинг фахрий фуқаролари қаторидан чиқаришга қарор қилди.

Тегишли қарорни кўпчилик овоз билан шаҳар кенгаши депутатлари қабул қилишган. Бу қарор кенгаш раиси Массимо Аллегреттининг сўл гуруҳлар томондан билдирилган бу ташаббусни қабул қилмаслик чақириғига қарамай қабул қилинган.

“Бу қадам бемаврид бўлди, чунки тарих ўз ҳукмини чиқариб бўлган”, деб айтган Аллегретти йиғилишда.

Италиялик фашистлар етакчиси Муссолини 1924 йил майида Италиянинг шимолидаги шаҳарнинг фахрий фуқаросига айланган. Ўша вақтда унга бундай унвонлар бериш кенг тарқалган бўлган.

93 йил аввалги қарорнинг бекор қилиниши бўйича музокаралар шаҳар кенгашида 3 соатдан кўпроқ давом этган.

“Муссолини Мантуянинг фахрий фуқаролари орасида қололмайди, чунки у бунинг учун ҳеч нарса қилмаган, у диктатор ва эркинликни бўғизловчи бўлган“, деб айтган Демократик партия фракцияси раҳбари Жованни Пасетти.

Расмий версияга кўра, Муссолини маъшуқаси билан бирга 1945 йил 28 апрелда италиялик партизанлар томонидан Жулино-ди-Меццегра деган жойда отиб ташланган. Бироқ бу версия ҳанузгача тарихчилар ва сиёсатчиларда кўплаб саволлар уйғотиб келади.

Top