Жамият | 13:40 / 15.02.2018
8477
2 дақиқада ўқилади

Андижонда «Ширкатлар куни» йиғилиши бўлиб ўтди

Андижон вилоятида «Ширкатлар куни» йиғилиши ўтказилди. Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда ҳудуддаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлар раислари, қурилиш ташкилотлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда 2018 йилда мукаммал таъмирлаш бўйича Дастурга киритилган кўп қаватли уйларда амалга оширилган ишларнинг таҳлили, вилоятда фаолият олиб бораётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ишини янада ривожлантириш ва тубдан ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга эътибор қаратилди.

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Машъалбек Тажибаев бошқарма ҳузурида ташкил этилган «Ягона ҳисоб-китоб маркази» унитар корхонаси фаолиятини такомиллаштириш ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб этишга тўхталиб, вилоятда аҳолининг ичимлик суви ва иссиқлик билан таъминланишига танқидий хулосаларини айтиб ўтди.

Аҳолини мажбурий бадалларини тўлаш интизомини жорий этилиши буйича кенг қамровли ишларни амалга ошириш, бошқарма фаолияти ҳақида аҳолининг тушунчага эга бўлиши масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Соҳа ходимлари ва банк мутасаддилари аҳоли ўртасида Дастур асосида олиб борилаётган ишлар, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Бошқарма томонидан вилоятда ҳафтанинг ҳар шанбаси «ширкатлар куни» этиб белгиланган бўлиб, жойларда мунтазам равишда кунлик муҳокамалар ўтказилиб борилмоқда.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид