14:58 / 15.02.2018
31000

Қозоғистон ташқи қарзи миқдори маълум қилинди

Фото: Fotolia

Қозоғистоннинг ташқи қарзи сўнгги 10 йил ичида 74,6 млрд долларга ошиб, 2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 168,9 млрд долларни ташкил этди.

Қозоғистон Миллий банки маълумотларига кўра, ташқи қарзларнинг ўсиши, асосан, хорижий компаниялар филиаллари томонидан мамлакат ҳудудида нефть-газ лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган фирмалараро қарздорликнинг ўсиши ҳисобидан юз берди (+76,7 млрд доллар). Шунингдек, иқтисодиётнинг молиявий бўлмаган сектори (+26,2 млрд доллар) ва ҳукуматнинг (+10,8 млрд доллар) евробондларни чиқариш ҳамда кредитларни жалб қилиш туфайли ташқи қарзлари кўпайган.

Миллий банкнинг ташқи мажбуриятлари деярли ўзгаришсиз қолди, мамлакат ташқи қарзи ҳажмидан ўртача 0,6%ни ташкил этди. 

Top