Ўзбекистон | 11:57 / 15.02.2018
8890
2 дақиқада ўқилади

Сертификатлаштириш қоидаларига оид янги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

Фото: Ўзстандарт

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси билан ҳуқуқий асосида қуйи палатага киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар кириш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари Қўмитасида ишчи гуруҳи томонидан мазкур ҳужжат биринчи ўқишга тайёрланмоқда.

Жорий йилнинг 7 февраль куни киритилган қонун лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиб, ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Киритилаётган қонун лойиҳаси техник регламентларга риоя қилиш устидан самарали давлат назоратини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги қонунларининг нормаларини тўлақонли амалга оширишни таъминлашни кўзда тутади.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг бир қатор моддаларига қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Хусусан, техник регламентлар талабларини, шунингдек, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлар) томонидан сертификатлаштириш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Амалдаги қонунчиликда фақатгина тайёрловчиларга (тадбиркорларга) маҳсулотни мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Ушбу қоидалар сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлар) томонидан бузилган ҳолларда эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда уларни маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилмаган. 

Мавзуга оид