12:20 / 15.02.2018
16427

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди

Фото: Twitter/AshrafGhani

Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Кобулда Ўзбекистон делегацияси Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари армиялари бош штаб бошлиқларининг йиллик конференциясида иштирок этди. Унда АҚШ/НАТОнинг «Қатъий қўллаб-қувватлов» миссияси вакиллари, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон Қуролли кучлари раҳбарлари иштирок этди. Конференция кун тартибидаги асосий мавзулар орасида халқаро терроризм ва гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳам бўлди.

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ташриф давомида делегация Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Учрашувда Афғонистон раҳбарининг таъкидлашича, юқори мартабали ҳарбий делегациянинг ташрифи Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги саҳифасини очади.

Top