01:17 / 16.02.2018
73111

Фоторепортаж: Тошкент марказида қурилган кўп қаватли уй қанчалик сифатли?

Фото: KUN.UZ

Таҳририятимизга Тошкент шаҳрининг Навоий кўчаси 35-уйида истиқомат қилувчи фуқаролардан мурожаат тушган эди. Ушбу уй Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва фуқароларнинг депозитга жалб этилган маблағлари ҳисобидан барпо этилган. Мурожаатчилар Миллий банк 2012 йилда қурилиб, 2014 йил 4 августида фойдаланишга қабул қилинган уйнинг хонадонлари нархини Вазирлар Маҳкамасининг 611-сонли фармойиши талабига зид равишда 2016 йилда баҳолатгани ҳамда ушбу уйда яшаётганларни мажбурий равишда суд орқали кўчириб юбориш ёки асоссиз тарзда юқори нархларда тўловларни талаб қилаётгани хусусида мурожаат қилишган эди. 

KUN.UZ сайтида шу муаммо юзасидан “NBU фуқаролар билан нега судлашмоқда?” сарлавҳали мақола ҳам чоп этилганди. 

Ўрганишларимиз чоғида ушбу уй “BITI PRODUKTION” МЧЖ томонидан қурилганини аниқладик. Қуйида тасвирчимиз диққатини тортган ва уйнинг пудратчи томонидан қанчалик “сифатли” қурилганидан дарак берувчи суратларни томоша қилишингиз мумкин. “Эгасига етгунча” қабилида бажарилган ишлар ҳамда барпо этилган уй ҳолатига баҳо бериш, хулоса қилишни ўқувчи ихтиёрига қолдирамиз. 

Top