Ўзбекистон | 08:50 / 16.02.2018
14711
3 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан авиация ходимлари рўйхати тасдиқланди

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон давлат авиацияси ходимларига тегишли бўлган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжат билан парвоз таркибига кирувчи шахслар орасида қуйидагилар бор:

а) Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ҲҲМ ва ҲҲК Қўшинлари қўмондонлиги марказий аппаратида:

ҲҲМ ва ҲҲК Қўшинлари қўмондони;
Бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошлиқ, парвозлар хавфсизлиги бошқармаси бўлим эксперти;

б) авиация бирлашмаларида:

ҲҲМ ва ҲҲК Қўшинлари қўмондони ўринбосари;
бошқарма, бўлим, хизмат, бўлинма бошлиғи ва унинг авиация ҳамда парвозлар хавфсизлиги бўйича ўринбосарлари;
парвозлар тайёргарлиги бўйича тренажер мажмуаси бошлиғи ўринбосари;
катта учувчи-инспектор, учувчи-инспектор;
катта зобит, авиация ва парвозлар хавфсизлиги бўйича бошқарма, бўлим, хизмат, бўлинма эксперти;
қидирув-қутқарув ва парашют-десант хизмати бошлиғи;
хизматнинг катта штурмани;
штурман;

в) авиация бирлашмаларида:

катта борт авиация техниги, борт авиация техниги;
катта борт муҳандис-йўриқчиси;
борт механиги;
борт радисти;
ҳаво радисти;
бирлашма қўмондони ва унинг ўринбосарлари;
отряд қўмондони;
кема, вертолёт, вертолёт отряди қўмондони;
авиация эскадрильяси қўмондони ва унинг ўринбосарлари;
катта учувчи-йўриқчи, учувчи-йўриқчи;
катта учувчи, учувчи;
ҳаво ва тактик тайёргарлик бошлиғи;
бўлим, бўлинма, хизмат бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
штаб бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
кема қўмондони ёрдамчиси;
бўлим, бўлинма, хизмат ва парвозлар хавфсизлиги бўйича катта зобит;
катта штурман, дастурчи штурман, эскадрилья штурмани, эскадрилья штурмани ёрдамчиси, отряд штурмани, самолёт штурмани;

г) учиш-синов бўлинмаларида: 

учувчи-синовчи;
штурман-синовчи;
борт авиация техник-синовчи;

д) олий ҳарбий авиация билим юрти:

бошлиқ ва унинг ўринбосарлари;
профессор-ўқитувчилар таркиби;
бўлим бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
бошлиқ, катта ўқитувчи, марказ ўқитувчи-йўриқчиси;
малака ошириш курслари бошлиғи;

е) алоҳида разведка авиация эскадрильясида:

эскадрилья қўмондони ва унинг ўринбосарлари;
отряд қўмондони;
катта учувчи-оператор, учувчисиз учар қурилма учувчи-оператори;
катта штурман-оператор, учувчисиз учар қурилманинг фойдали юкламаси штурман-оператори.

Ҳужжат билан батафсил Lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид