Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия органларининг моддий-техника базаси янада мустаҳкамланади
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2018 йил 15 февралдаги қарори билан 2018-2019 йилларда адлия органлари ва муассасаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш дастури тасдиқланди.
Унга кўра, ҳудудий адлия органлари ва уларнинг тизимида фаолият кўрсатувчи ФҲДЁ органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида республика бўйича жами 36 та янги бино қуриш белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинмоқда.
Хусусан, 31 та ФҲДЁ органи учун янги ва замонавий бинолар қуриш режалаштирилган бўлса, 15 та ФҲДЁ органининг биноларини таъмирлаш кўзда тутилмоқда.
Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун 100 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди.
Мавзуга оид
21:27 / 30.12.2025
5 та университетда мингдан ортиқ асар бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланди
13:40 / 13.10.2025
Кореядаги элчихона ФҲДЁни қайд этиш бўйича хориждаги элчихоналар орасида 1-ўринда турибди
18:37 / 09.09.2025
Vakolat.uz платформаси ишга туширилади
18:01 / 06.09.2025