АҚШ конгрессида Хитой билан урушга тайёрланиш лозимлиги айтилди
АҚШнинг Австралиядаги янги элчиси этиб тайинланган адмирал Гарри Харрис конгрессда Вашингтон Хитой билан урушга фаол тарзда тайёрланиши лозимлигини айтди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Адмиралнинг айтишича, Хитой мунтазам равишда ҳарбий қудратини ошириб бормоқда. Яқин вақт ичида Хитой армияси Жанубий Хитой денгизида АҚШникидан кучлироққа айланади.
Харриснинг таъкидлашича, АҚШда бу аёний ҳолатни пайқамаслик афзал кўрилмоқда ва таҳдид инкор этилмоқда. Адмиралнинг айтишича, сиёсатчилар урушдан қочиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари лозим, бироқ шу билан бирга унга тайёрланиш лозим. Харрис хавф туғдирувчи омиллар сифатида Хитой томонидан Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли оролларда 7 та ҳарбий объект қурилаётганини айтиб ўтди.
15 февралда Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цуй Тянькай Хитойга мунтазам таъналар қилиш яхшилик билан тугамаслиги мумкинлигини айтган.
11 февралда RAND Corporation таҳлилий компанияси АҚШ ва Хитой ўртасидаги эҳтимолий урушнинг бориши ҳақидаги маърузани чиқарган. Мутахассислар хитойлик ҳарбийлар америкалик аскарлар билан юзма-юз тўқнашишдан қочишга ҳаракат қилишлари ва асосий эътибор киберҳужумларга ва рақиб қўшинларини бошқариш тизимларини ишдан чиқаришга қаратилишини айтиб ўтишган.
Мавзуга оид
10:20
Ўзбекистон АҚШга ҳар ҳафта 3-4 тонна узум экспорт қилишни режалаштирмоқда
20:20 / 14.10.2024
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09 / 14.10.2024