Жаҳон | 13:12 / 18.02.2018
6984
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда шимолий кореялик қочоқ ҳибсга олинди

Жанубий Корея полицияси Шимолий Корея давлат хавфсизлигини қўриқлаш вазирлигига 105 млн вон (97 минг доллар) қийматдаги 130 тонна гуруч юбориш айблови билан шимолий кореялик қочоқни ҳибсга олди.

“Рёнхап” ахборот агентлигининг Сувон шаҳри прокуратураси вакиллари маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, 49 ёшли аёл Хитойдаги воситачи орқали икки марта Шимолий Кореяга гуруч юборган. Гумонланувчи Шимолий Кореяга навбатдаги гуруч партиясини жўнатиш учун хитойлик воситачига 80 млн вон (75 минг доллар) ўтказиб берганда Жанубий Корея полицияси томонидан ҳибсга олинган.

Гумонланувчи ҳибсга олинишидан олдин уйини сотишга ва шахсий буюмларидан халос бўлишга муваффақ бўлган. Шимолий Кореядан 2011 йилда қочиб кетган аёл тергов вакилларига ўғли билан бирлашиш учун ватанига қайтишни истаганини айтган. Тергов маълумотларига кўра, аёл Шимолий Корея махсус хизматлари билан ўтган йил бошида алоқага чиққан.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид