Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Суриядаги ҳаракатларини истило деб атади
Эрон ТИВ раҳбари Жавод Зарифнинг маълум қилишича, АҚШ Сурияда янги истило тўлқинини бошлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Суриядаги вазият ҳамон сиёсий ечимга муҳтож бўлиб турибди. Россия ва Эрон тўрт йилдан бери шунга интилмоқда, дея таъкидлаб ўтган вазир.
«Биз барча халқаро анжуманларда Сурияда фақат сиёсий ечим мумкин эканини маълум қилиб келмоқдамиз. Умид қиламанки, террорчилар йирик мағлубиятга учраганидан сўнг бу ғоя аста-секин тушунилмоқда. Биз бу сиёсий ечимни бошлашимиз лозим, бироқ истилонинг янги тўлқини, хорижий интервенцияни, айниқса АҚШ томонидан кўрмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Зариф.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Мюнхенда ўтаётган хавфсизлик бўйича конференцияда Исроил ҳарбий ҳаво кучлари томонидан уриб туширилган Эронга тегишли пилотсиз бошқарилувчи учар қурилмани намойиш этар экан, Теҳронни Исроилнинг сабрини синамасликка чақирганди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026