Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ хорижга ўқишга қандай юборади?
Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль) билан Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ўқиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлайдиган хорижий олий таълим муассасаларида олиб борилади, деб ёзмоқда Norma.uz.
18 ёшдан 25 ёшгача бўлган (шу жумладан 25 ёшдаги ҳам) Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан (бироқ мажбурий эмас) ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар танловда иштирок этиш, демакки, хорижда ўқиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.
Номзодлар Президентнинг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган ички ишлар органлари ходимларига қўйиладиган талабларга жавоб бериши зарур.
Танловда иштирок этиш учун аризалар қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
• паспорт нусхаси;
• туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
• яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), яқин қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;
• 3x4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
• номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
• анкета (сўровнома);
• ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (маълумотномада номзоднинг оила аъзолари кўрсатилади);
• маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолари кўрсатилган иловаси нусхаси;
• ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
• доимий рўйхатда турган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома;
• меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса);
• таълим муассасасига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилик хати.
Танлов 3 босқичда ўтказилади:
• дастлабки танлов – 15 ноябрдан 1 апрелга қадар;
• махсус касбий танлов – 20 майга қадар тасдиқланадиган жадвалга кўра;
• якка тартибдаги якуний суҳбат – 15 июнга қадар.
Номзодлар синовларни таълим муассасасида ўқитиладиган тилда топширадилар. Бир босқичдан ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
Ҳужжат 16.02.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
17:45 / 30.04.2026