Ўзбекистон | 16:36 / 19.02.2018
15110
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёлик ҳунармандларнинг 500 миллиондан ортиқ маблағи ёнида қоладиган бўлди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 17 ноябрда қабул қилинган “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Қашқдарё вилоятида 2017 йилда ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланган 392 нафар уюшма аъзосига энг кам иш хақининг ярим баравари миқдорида 500 млн. сўмдан ортиқ қатъий белгиланган солиқ жорий уларнинг ихтиёрида қолиши кутилмоқда. Бу ҳақда вилоят Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими KUN.UZ’га хабар бермоқда. 

Ҳужжатга мувофиқ, "Ҳунарманд" уюшмаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига уюшган аъзо сифатида аъзолик бадали тўловисиз киритилади. 

Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади. Қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлайди.

Ушбу ҳужжат қабул қилинган вақтда Қашқадарё вилоятида 392 нафар ҳунарманд фаолият кўрсатаётган эди. Орадан икки ой ўтиб ҳунарманд сифатида рўйхатдан ўтганлар сони 817 нафарни ташкил этмоқда. 

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, ташаббускорлар ва тижорат банкларининг кредит маблағларини жалб этган ҳолда 2018-2019 йилларда ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларини ўз вақтида қуриш ва фойдаланишга топширишни таъминлайди. Ушбу марказлар ҳудудида "тарихий шарқ бозори" услубида савдо расталари ва халқ ижоди кўргазмалари учун махсус жойлар ажратилади. Мазкур марказларда қурилаётган турар жой биноларининг биринчи қаватида устахона ва савдо иншоотлари, юқори қаватларида ҳунармандлар учун турар жойлар ташкил этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид