14:40 / 20.02.2018
29990

Цемент заводида пичоқбозлик, бир киши ҳаётдан кўз юмди

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қотиллик юз берди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Шеробод туманида 17 февраль куни соат 22.30ларда Самарқанд вилояти Булунғур тумани Гулобод маҳалласида яшовчи, Вандоб маҳалласида жойлашган Шеробод цемент заводи ишчиси, 1963 йилда туғилган Т.М. маст ҳолда шу завод ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида бирга ишлаган, 1987 йилда туғилган Ҳ.М.нинг қорнига пичоқ билан урган.

Шу вақтда уларни ажратмоқчи бўлган қариндоши, шу завод ишчиси, 1985 йилда туғилган Ў.М.нинг ҳам қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Ҳ.М. воқеа жойида вафот этган. Ў.М. касалхонага ётқизилган. Т.М. эса қўлга олинган.

Top