Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Картошка божхона тўловларидан озод этилди
Фото: Fotolia
Президент фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Эндиликда бу рўйхатга картошка, шу жумладан музлатилгани ҳам киритилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 16 январдаги Фармонга асосан тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилар, йирик қорамол гўшти, қўй ёки эчки гўшти, соя ловияси, кунгабоқар уруғи, кунжут уруғи шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза божхона тўловлари тўлашдан озод қилинган эди.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026