Жаҳон | 09:40 / 20.02.2018
9739
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президенти лотин ёзуви асосидаги янги қозоқ алифбосини тасдиқлади

Фото: akorda.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ тили алифбосининг лотин ёзуви асосидаги янги версиясини маъқулловчи фармонга имзо чекди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

2017 йилнинг октябрида Назарбоев қозоқ тили алифбосини 2025 йилгача лотин ёзувига босқичма-босқич ўтказиш ҳақида фармонни имзолади. Ўшанда 32 ҳарфдан иборат бўлган лотин графикасидаги қозоқ тили алифбоси тасдиқланди. Аммо кўплаб мутахассислар ва оддий фуқароларнинг фикрига кўра, унда ўқиш ҳамда ёзишни қийинлаштирадиган ажратиш белгилари кўп қўлланган.

Президент томонидан тасдиқланган янги алифбо ҳам 32 ҳарфдан иборат бўлиб, унда ажратиш белгилари сони камайган ва диграфлар (sh, ch) киритилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид