Ўзбекистон | 08:44 / 20.02.2018
8395
2 дақиқада ўқилади

Қўнғиротда бу йил 80 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Фото: Kruz.uz

Қўнғирот тумани ҳокими Шарапрашид Темирбаев 2018 йилда туманда амалга ошириладиган режалар ҳақида айтиб ўтди, деб ёзмоқда Kruz.uz.

«Туманимизда 2018-2019 йилларда ҳудудда комплекс ривожлантириш дастури асосида жами баҳоси 80,2 млн. долларлик жами 138 лойиҳа амалгани ошириш ва 900 янги иш ўрнини яратиш белгиланган. Шунинг ичида 33 йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Таъкидлаб ўтадиган бўлсам «ASIA AGRO FOODS» МЧЖ томонидан жами баҳоси 39,8 млн долларлик Туркия инвестицияси ҳисобидан маккажўхори ўсимлигини қайта ишлаб, асосан фруктоза, крахмал, белокли озуқа ем-ҳашак, маккажўхори экстракти ва глютен маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва янгидан 120 иш ўрнини яратиш кўзда тутиляпти.

Шунингдек, «KKRASI CHEMICAL» МЧЖ томонидан жами 17,0 млн АҚШ долларлик натрий сулфат ва натрий сулфит ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ва янгидан 60 иш ўрнини яратиш режалаштириляпти.

«Устюрт содиум сулфат» МЧЖ томонидан жами 1,1 млн АҚШ долларлик натрий сулфат ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш ва янгидан 20 иш ўрнини яратиш режалаштирилмоқда.

«Асака фуд экспорт» МЧЖ томонидан жами 5,0 млн АҚШ долларлик Асака банк кредити ҳисобидан 10 гектар майдонда гидропоника технологияси асосида иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга оширсак, 50 та янги иш ўрни очилади.

«Қўнғирот метангаз сервис» МЧЖ томонидан жами 550 минг АҚШ долларлик 1,0 гектар майдонда гидропоника технологияси асосида иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга оширсак, 6 та янги иш ўрни яратилади.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 60-70 фоизини чет давлатларга экспорт қиламиз. Йилнинг биринчи чорагида жами баҳоси 391 минг АҚШ долларлик 32 лойиҳани ишга тушириб, 55 янги иш ўрни очиш белгиланган», дейди Шарапрашид Темирбаев.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид