14:54 / 20.02.2018
14136

Миродил Сангилов ахборот технологиялари вазири ўринбосари лавозимидан олинди

Фото: UzReport

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3543-сонли қарори билан Миродил Мирзалиевич Сангилов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Миродил Сангилов “Хавфсиз шаҳар” комплексини яратиш бўйича лойиҳа ўз вақтида, кенг кўламда ҳамда сифатли амалга оширилиши учун масъул бўлган. У бу лавозимда 2017 йилнинг октябридан ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Азим Аҳмедхўжаев раҳбар этиб тайинлангани хабар берилганди.

Top