Қайд этилишича, "ахборот технологиялари соҳасидаги жиноят" компьютерлар ва маълумотларни қайта ишлаш тизимларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноий қилмиш бўлиб, бунинг учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Шу боис, фуқаролар ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар тўғрисида маълумотлар тарқатиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш зарур.

ИИВга кўра, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг айрим турлари қуйидагича:

  • вирусли дастурий таъминотни тарқатиш;
  • фойдаланувчи махфий маълумотларини ўғирлаш;
  • бошқаларнинг интеллектуал фаолият маҳсулотларини ўғирлаш;
  • ижтимоий тармоқларда бошқалар аккаунтини бузиш;
  • ёлғон маълумот тарқатиш, туҳмат қилиш;
  • миллатлараро низо ёки динлараро адоватни қўзғатиш;
  • банк пластик карталари (карта реквизитлари) билан ноқонуний операциялар;
  • қимматли қоғозлар бозоридаги Интернет-фирибгарлик;
  • Интернетдаги молиявий пирамидалар;
  • мобил алоқа билан боғлиқ жиноятлар;
  • электрон тижорат соҳасидаги бошқа жиноятлар.

Вазирлик Интернет фойдаланувчилари учун уларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ноқонуний ҳуқуқбузарликлар олдини олиш бўйича баъзи тавсияларни берди. 

Улар:

  • Интернетга киришда зарарли фаолиятга қарши курашиш учун мўлжалланган махсус дастурий таъминотга эга қурилмалардан фойдаланинг, уларни ўз вақтида янгилаб туринг;
  • хавфсизликка жавоб берадиган янгиланишлар ўрнатилган, бошқа дастурий таъминот жорий версияларига эга бўлган операцион тизимдан фойдаланинг;
  • сайтлардан фойдаланганда улар ташқи кўринишига, веб-манзилига эътибор беринг, эҳтимол сиз унинг сохта нусхасига киргансиз;
  • шахсий маълумотларни фақат хавфсиз протоколлардан фойдаланадиган веб-сайтларга киритинг (одатда, браузерда бундай сайт манзили ёнида яшил фонда блокировка белгиси кўрсатилади);
  • турли хил сайтларда бир хил логин ва пароллардан фойдаланманг;
  • жуда енгил ёки осонгина тахмин қилинадиган пароллардан фойдаланманг (туғилган сана, телефон рақамлари ва ҳоказо);