Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда очилган янги боғчада 120 нафар бола тарбия олмоқда
Бугунги кунда Хоразм вилоятида 249 та мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда. Улардан 5 таси нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳисобланади. Мазкур ҳудудда мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган болалар сони 26,6 фоизни ташкил этади, холос. Шу боис, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан соҳа ривожига қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, уларни амалга ошириш мақсадида барча кучлар сафарбар этилган.
Хусусан, мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳларни ташкил қилиш, нодавлат мактабгача таълим муассасалар сонини кўпайтириш, уларнинг моддий-техник базасини янгилаш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш орқали таълим сифат-самарадорлигига эришиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, вилоятдаги мавжуд 17 та махсус мактабгача таълим муассасаларида имконияти чекланган тарбияланувчиларни соғломлаштириш ишларини ривожлантириш борасида ҳам сезиларли ишлар қилинмоқда.
Урганч тумани Ғойбу қишлоғининг “Туркманлик” маҳалласидаги фойдаланишга топширилган 25- “Ширинтой” мактабгача таълим муассасаси ҳам фарзандлар камоли йўлида амалга оширилаётган ана шу ислоҳотларнинг узвий давомидир. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Муассасанинг янги биносида болаларимизга жаҳон андазалари асосида таълим ва тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Хоналар ёруғ ва шинам, барча инвентарлар мавжуд. Ҳозирда 6 гуруҳда 120 нафар болажон тарбия олмоқда. Рус тили, инглиз тили, спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Қолаверса, маҳаллий аҳоли таклифларидан келиб чиқиб, мактабгача таълим муассасасида яна 2 та қисқа муддатли гуруҳлар очилиб, уларда 50 нафарга яқин болажонлар таълим тарбия олишмоқда.
Муассаса 2 млрд. 565 миллион сўмлик инвестиция маблағи асосида бунёд этилди.
Мавзуга оид
17:47 / 24.02.2026
Урганч–Хива пулли автомобил йўли қурилиши бошланди
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
18:57 / 25.01.2026
Урганч–Хива йўналишида пулли автомобил йўли қурилади
23:12 / 14.01.2026