Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон почтаси» ислоҳ қилинади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигига икки ой муддатда “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта алоқаси миллий операторига агент сифатида банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш, шу жумладан тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш, банк карталарига хизмат кўрсатиш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш, ихтиёрий ва мажбурий суғурта қилиш хизматлари ва аутсорсинг шартларида бошқа хизматларни кўрсатиш ҳуқуқларини тақдим этиш масаласини ўрганиш ҳамда ушбу бандни амалга ошириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юкланди.
Вазирлик Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагилар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади:
“Ўзбекистон почтаси” АЖни, шу жумладан чет эл маслаҳатчиларини жалб қилган ва илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш;
почта алоқаси операторлари ва курьерларининг тармоғини ривожлантириш, хорижда халқаро почта жўнатмаларининг алмашинув пунктларини ташкил этиш.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
18:05 / 27.02.2026
1 мартдан жарима хатлари почта орқали юборилмаслиги мумкин
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025