Жаҳон | 11:02 / 21.02.2018
6719
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Фаластиннинг таклифини рад этди – ОАВ

Фото: AP

Америка Қўшма Штатлари Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббоснинг Яқин Шарқ муаммолари бўйича халқаро анжуман ўтказиш тўғрисидаги таклифига қарши чиқди, деб хабар бермоқда Исроилнинг The Jerusalem Post газетаси.

Хабарга кўра, америкалик сиёсатчилар Жаред Кушнер (АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви), АҚШнинг халқаро музокаралардаги махсус вакили Жейсон Гринблатт ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли ёпиқ учрашувда бундай анжуманга тайёргарлик кўриш камида бир йил вақтни талаб этиши мумкинлиги ҳақидаги фикрга келган.

Нашрдан таъкидлашларича, АҚШда минтақадаги можарога ечим топиш бўйича ўз режаси бор ва у яқин вақт ичида амалга оширилиши мумкин. Ушбу режа тафсилотлари очиқланмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид