Жаҳон | 09:31 / 21.02.2018
4028
1 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон Brexit’ни «чалкашлик» деб атади

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Борис Жонсон Brexit билан боғлиқ вазиятни «чалкашлик» деб атади. Бу ҳақда Telegraph Европа иттифоқидаги манбаларга асосан хабар бермоқда.

Хабарга кўра, вазирлик раҳбари Берлинга амалга оширган икки ташрифидан бирида (2016 йил ноябри ва 2017 йил апрели) шундай деган. Ўшанда у Германиянинг юқори даражадаги амалдорлари билан учрашган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Жонсон бу сўз билан Brexit бўйича мушкул музокараларни назарда тутган бироқ, Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиш бўйича қарорига қарши гапирмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид