Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда ўйин кўринишидаги бир миллиард долларлик меҳмонхона қурилмоқда
Кўчмас мулк соҳасида мегақиммат лойиҳаларга қизиқиши билан маълум бўлган Дубайда миллиард долларлик меҳмонхона – Royal Atlantis Resort & Residences қурилмоқда. Форс кўрфази бўйида жойлашадиган мажмуа женг деб номланувчи ўйин блокларидан тузилганга ўхшайди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Меҳмонлар учун номерлар ва апартаментларга эга ўта замонавий мажмуа 2019 йил охирида очилиши керак. 43 қаватли бино 2-3 қават баландликдаги алоҳида блоклардан ташкил топади. Мажмуада 231 та квартира бўлади. Уларнинг нархи 1,9 млн доллардан бошланади.
Ўзига бундай катта пулни сарфлашга ижозат бера олмайдиганларга меҳмонхона номерлар таклиф қилмоқда. Бундай номерлардан деярли 800 та мавжуд. Мажмуа меҳмонлари ихтиёрига унинг турли қисмларида жойлашадиган спа-салонлар, тренажёр заллари, ресторанлар ҳамда 90 тага яқин сув ҳавзаси ҳамда хусусий пляж тақдим қилинади. Мажмуа сунъий орол Палм Жумейрада қурилаётган бўлиб, унинг ойналаридан соҳил бўйлаб жойлашган баланд бинолар ва меҳмонхоналарга ажойиб манзара очилади.
Мажмуа директори Осом Галадарийнинг айтишича, Royal Atlantis амирликнинг энг тантиқ фуқаролари учун ҳам қимматбаҳо кўчмас мулк ҳақидаги тасаввурни янги даражага олиб чиқади.
Мавзуга оид
22:38 / 16.11.2025
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
22:02 / 07.11.2025
Дубай бадавлат одамлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида етакчилик қилмоқда
17:00 / 22.10.2025