Спорт | 21:26 / 21.02.2018
28233
1 дақиқада ўқилади

Футболдан четлатилганларга паноҳ берган «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» қаттиқ жазоланди

Фото: The-uff.com

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижро қўмитаси Бюроси қарори асосида «Навбаҳор-Лочинлари» футбол клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йил муддатга, «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев эса бутунлай футболдан четлатилганди. 

Аммо шунга қарамай, бу футболчилар ўз клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб юргани маълум бўлди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Ижро қўмитаси Бюроси қарорларини бузганлиги учун, Ижроқўм Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли Қарорига кўра, «Навбаҳор-Лочинлари» ҳамда «Бунёдкор» футбол клубларининг ҳар бирига  500 миллион сўм миқдорида жарима солинди.

Агар бундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, бундан ҳам қаттиқ жазо қўлланиши қарорда белгилаб қўйилди.

Мавзуга оид